ЎР Ҳарбий авиация институтида “Таълимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш афзалликлари, муаммолари ва  ечимлари” мавзусидаги Республика илмий-назарий анжумани ўтказилди. Мазкур конференцияда республикамизнинг таълим муассасаларидан етук профессор-ўқитувчилар ҳамда мутахассислар ўзларининг тақдимотлари ва мақолалари билан қатнашишди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Қарши давлат университетидан таклиф қилинган маърузачиларнинг чиқишларидаги долзарб масалалар анжуманнинг қизғин руҳда кечишини таъминлади. Режалаштиришган барча тадбирлар сифатли амалга оширилди. Анжуманда фаол иштирок этган маърузачилар тегишли сертификатлар билан тақдирланди.  

Келажакда бу хилдаги анжуманларнинг тизимли тарзда ўтказилиши таълим сифатининг ошишига ва ўзаро тажриба алмашиш натижасида педагогларнинг маҳорати ривожланишига хизмат қилишини ҳисобга олиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.