Авиация жиҳозлари кафедраси

Авиация жиҳозлари кафедраси учиш аппаратларининг авиация жиҳозлари бўйича муҳандисларни ва учувчиларни тайёрлаш учун мўлжалланган. Кафедрада мутахассислик бўйича назарий, амалий билим ва кўникмаларни бериш учун мўлжалланган аудиториялар, лаборотория ва ўқув аэродроми билан таъминланган. Ушбу кафедра аудитория ва лабороториялари учиш аппаратларининг электр, прибор, автоматика жиҳозлари, кислород ва борт парвоз маълумотларни руйхатга олиш воситалари билан жиҳозланган

Курсантларга авиация жиҳозлари фанидан назарий  билимлар берилмоқда

Авиация жиҳозлари кафедрасининг амалий машғулотлар ўтиш ўқув нуқталари

Ўқитувчи раҳбарлиги остида  курсантлар Як-52 самолётида назорат текширув  ишларини олиб бормоқда

Амалий машғулот жараёнида 4- босқич курсанталрига электр агрегатининг техник хизмат кўрсатиш тартиблари бўйича сабоқ берилмоқда

Муҳандислик факультети 5-босқич курсантлари Хонабод аэродромида регламент сирларини ўрганишмоқда

Авиация жиҳозларини самолётдаги жойлашуви билан ўқув аэродромида танишишмоқдалар

Авиация жиҳозлари 5- босқич курсантлари кафедра  лабараториясида назорат текширув аппаратураларида ишлашни ва жиҳозларда майда таъмир ишларини олиб бориш кўникмаларини олишмоқда

Кафедра ўқитувчилари курсантлар билан биргаликда ҳарбий қисм мутаҳассиси таклиф қилинган  кўргазмали машғулотда

Курсантлар назорат текширув воситалари билан танишмоқда

Кафедра ўқитувчилари курсантларга олган назарий билимларини амалётда тадбиқ қилишига кўмак бермоқда

Авиация жиҳозлари муҳандислик йўналишидаги курсантларига вертолётнинг парвоз олди техник ҳолатини кўздан кечириш  сирлари тушунтирилмоқда