Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти Қуролли Кучларимиз ҳарбий ҳаво кучларига етук ва малакали офицер кадрларни етказиб берувчи асосий таълим маскани ҳисобланади. Шу йили ҳам 48 нафар битирувчиларга дастлабки лейтенант ҳарбий унвони ҳамда диплом ва кўкрак нишонлари топширилди.
Тантанали битирув маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баходир Курбанов иштирок этиб, битирувчиларни қутлади, битирувчиларга таълим тарбия берган устозлари ва ота-оналарига миннатдорлик билдирди. Тадбирда иштирок этган Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, битирувчиларга ўзларининг самимий тилакларини билдиришди. Ҳарбий авиациянинг сир асророларини мукаммал ўрганган битирувчилар билан миллий армиямиз сафлари янада мустаҳкамланди.