2021 йил 15 февралда ЎРОҲАБЮда АТ кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ташаббуси билан “MELON ANIMATION” компанияси-нинг вакиллари, техник-дастурий таъминоти ва дастурчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу компания турли хил симулятор дастурлари, ўқув платформалари, web ва анимацион дастурларини яратиш билан шуғулланади.
Учрашув жараёнида иштирокчиларга компаниянинг дастурчиси Обиджонов Даврон Хисоат ўғли компаниянинг фаолияти ҳақида тақдимот қилди.
Тақдимот давомида у компаниянинг хорижий давлатларнинг компаниялари билан ҳамкорликдаги ютуқлари, яъни Россия Федерацияси, Украина, Беларусия Республикаси, Хитой, Эрон Ислом Республикаси ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Обиджонов Даврон Хисоат ўғли компания томонидан 2020 йил давомида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш йўналишида 200 000
ва 500 0000 АҚШ доллари миқдорида 2 та йирик лойиҳа амалга оширилганлигни таъкидлаб ўтди. Лойиҳани тўлақонли ва сифатли амалга ошириш жараёнида компания томонидан 1-лойиҳада 20 нафар
ва 2- лойиҳада 280 нафар дастурчилар жумладан, хорижий дастурчилари жалб этилган. Бундан ташқари жорий йилда Эрон Ислом Республикасининг “MELON ANIMATION” компанияси билан икки томонлама ҳамкорлик асосида анимацион фильмни яратиш лойиҳаси амалга оширмоқда. Шартнома сўмма 120 000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Шуни айтиш жоизки, ЎРОҲАБЮ нинг профессор-ўқитувчилар таркибида компаниянинг имкониятларига тегишли тақдимотга алоқадор бўлган катта қизиқиш ва алоҳида саволлар ўйғотди. Обиджонов Даврон Хисоат ўғли қизиқарли саволларга юқори даражадаги истак ва тартиб билан жавоб берди. Тақдимот тугагандан сўнг, ЎРОҲАБЮ маданият марказининг залида компания мутахассиси лойиҳа менежери Очилбеков Фозилбек Файзулло ўғли ва Робототехника ишланмалар бўлими бошлиғи ўринбосари Бердиев Асадбеклар томонидан алоҳида ишланмалар ва симулятор дастурларининг эксперементал намуналарини ва масофавий бошқариладиган робот машиналарни тақдимот қилишди.
Тақдимот тугагандан сўнг, билим юрти раҳбари полконик Хамраев Абдулла Адхамович, ўқув ишлари бўйича ўринбосари Мамажонов Лочинбек Юсупович, кафедра бошлиқлари ҳамда компания бош директор Обиджонов Ёрқин, бош менежер Абдирова Айсенем ва бошқа вакиллари билан брифинг залида брифинг ташкил этилди.
Брифинг давомида ЎРОҲАБЮнинг ҳарбий хизматчилари брифинг иштирокчиларига билим юртида доимий равишда ўқув жараёни ва билим юртининг ўзгарувчан таркибини ҳамда маданий бўш вақтини ташкил қилиш учун талаб қилинадиган дастурий ва дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларини тақдим этдилар.
Брифинг давомида Ахборот технологиялари кафедраси бошлиғи, подполковник Джураев Руслан Закирович автоматлаштирилган кутубхона ахборот тизимини ривожлантириш лойиҳасини тақдим этди.
Ушбу тизим фойдаланувчилардан автоном режимида кутубхона фондидан китобларни олиш / қабул қилиш, китоб фондини масофадан туриб тезкор рўйхатга олиш, кутубхоналарга ташриф буюрувчиларнинг статистикаси, шу жумладан унинг алоҳида сегментлари (йўналишлари
ва жанрлари бўйича), кутубхона биносидан китоб фондининг китобларини йўқолишининг олдини олишга имкон беради. Тизимнинг ушбу имкониятлари субъектив ёндашув ва юзага келиши мумкин бўлган хатоларни таъминлаш билан бирга кутубхона ходимининг жараёнда иштирокини сезиларли даражада камайтиради.
Бундан ташқари, ҳаво ҳаракатини бошқариш ва ҳаво навигацияси кафедраси бошлиғи, полковник Шевелев Антон Анатолевич компютер тренажёр мажмуасининг ишланмаси бўйича лойиҳасини тақдим этди.
Ушбу тренажёри мажмуаси ўз ичига учта асосий модулни бирлаштиради(парвозларни бошқариш гуруҳи модули, учиш аппаратларининг экипажи модули ва маълумотларни сақлаш модули – маълумотлар сервери).
Тренажёр мажмуаси мутахассисларни мажмуавий ва учиш аппаратларининг экипажини бошқариш бўйича тайёрлаш имконини беради.
“MELON ANIMASION” компанияси раҳбарияти ва мутахассислари юқоридаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга катта қизиқиш билдиришди.
Учрашув натижаларига кўра ЎРАҲАБЮ мутахассислар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни синчковлик билан ўрганиш мақсадга мувофиқлиги кейинчалик лойиҳаларни амалга ошириш ва ривожлантириш учун давлат грантини тақдим этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига йўлланма билан танловда иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.