1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан билим юртида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун байрам дастури ташкил этилди.

Ота-оналар ҳамрохлигида келган болажонларга, байрам концерт дастури ва кўргазмали чиқишлар намойишидан сўнг, болажонлар билан роликда учиш, велопойга, шахмат-шашка ва расм чизиш мусобоқалари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри томонидан болажонлар учун “Жажжилар салтанатига саёхат” сахна кўриниши қўйиб берилди.