2021 йил 7 май куни ЎР ОҲАБЮ да “9-май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тантанали тадбир маросими ҳамда концерт дастури ташкил этилди. Тадбирга меҳмон сифатида ЖҒМҲО фаҳрийлар кенгаши раиси захирадаги подполковник Ш.Н.Мадиев, вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳарбийлар қисмлар билан ишлаш бўлими бошлиғи майор И.Абдухолиқов иштирок этишди. Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси санъаткорлари томонидан чиқишлар, шунингдек ёш ҳарбий оркестр жамоасининг репертуаридан ўрин олган куй ва қўшиқлар тадбир қатнашчиларининг дилларига ўзгача шукуҳ бағишлади.