“8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан Қашқадарё вилоятининг бир гуруҳ аёллари билим юртига ташриф буюришди. Билим юртига аёллар ҳарбий оркестрнинг тантанавор мусиқа садоси билан кириб келишди ҳамда курсантлар томонидан уларга гуллар тарқатилди.